Қизиқарли:
Янгиликлар

Ёш журналистлар учун семинар

Поделиться:

Ёш журналистлар учун семинар

Журналистлар ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ташаббуси билан Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида ёш журналистлар учун семинар ташкил этилди.

Кўпгина касблар қатори журналистика соҳаси ҳам анча машаққатли ҳисобланади. Журналистлар касбий фаолияти давомида ана шу машаққат ва қийинчиликларни қай даражада енгиб ўтиши эса эгаллаган касбий кўникма ва билимлари, тажрибаларига боғлиқ. Журналистлар ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ташаббуси билан ташкил этилган семинар аввалида шулар хусусида сўз борди. Унда телевидения, радио, матбуот ва интернет нашрларида фаолият кўрсатаётган ёш журналистлар иштирок этишди. “Хабар, лавҳа ва кўрсатув тайёрлашда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш” номли маҳорат дарсини “Ёшлар” телеканалининг Жиззах вилояти бўйича мухбири Ёрқин Содиқов олиб борди.

- Семинарда ўзим билмаган кўпгина нарсаларни ўргандим, дейди тадбир иштирокчиси Моҳинур Пўлатова. – Ўйлайманки, келгусида бу каби семинарларда ўрганганларимиз асқотади.

Семинар давомида ёш журналистларга жисмоний ва юридик шахслар томонидан бўладиган мурожаатлар билан ишлаш, ҳолат юзасидан журналистик суриштирувлар олиб бориш, воқеиликка обьектив ёндашиш, ва албатта холис ёритиш борасида зарур тушанчалар берилди.

 

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшма Жиззах вилоят бўлими