Қизиқарли:
Янгиликлар

“Энг улуғ, энг азиз” аньанавий кўрик-танловининг Жиззах вилоят босқичи ғолиблари тақдирланишди

Поделиться:

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллик байрамини кўтаринки рухда ўтказиш мақсадида, “Янг хаёт учун янги Ўзбекистон учун” шиори остида ташкил этилган “Энг улуғ, Энг азиз” аньанавий кўрик-танловида, 7 та йўналиш бўйича 60 га яқин ижодий ишлар тақдим этилди. Улар орасидан 21 нафар иштирокчилар совриндорлар қаторидан ўрин олдилар.

 

Ғолибларни тақдирлашга бағишланган тадбирда журналистлар, ёзувчи ва шоирлар, рассомлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар, ҳамкор ташкилотларнинг масъуллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар ижод аҳлига қаратилаётган эътибор, мазкур кўрик-танловнинг йилдан йилга нуфузи ошиб бораётганлиги борасида тўхталишди.

 

Кўрик-танловда иштирокчилар жами 7 та йўналиш бўйича ўз ижодлари билан иштирок этишди.

 

Танловда босма ОАВ ходимларининг  журналистик ишлари, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари, интернет-журналистика, журналистлар томонидан нашр қилинган публицистик жанрдаги китоблар, ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, тасвирий саньат, фото асарлари ва дизайн ишлари ҳамда кино саньати асарлари йўналишлари бўйича ғолиблар аниқланди ва энг муносиб деб топилганлар тақдирланишди.

“Энг улуғ, энг азиз” аньанавий кўрик-танловининг Жиззах вилоят босқичи ғолиблари тақдирланишди