Қизиқарли:
Янгиликлар

Нўъмонжон Мирзаев таваллудининг 85 йиллигига бағишлаб хотира кечаси ўтказилди

Поделиться:

Нўъмонжон Мирзаев таваллудининг 85 йиллигига бағишлаб хотира кечаси ўтказилди

Жиззах заминидан кўплаб фан ва маданият фидойилари, давлат арбоблари, шоир ва ёзувчилар етишиб чиққан. Ана шундай ижодкорлардан бири Нўъмонжон Мирзаевдир. Агар у ҳаёт бўлганида бугун 85 ёшни қаршилаган бўларди. Нўъмонжон Мирзаевнинг хотирасига бағишланган кечада унинг шогирдлари, оила-аъзолари, ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, ёш ижодкорлар иштирок этишди. Унда сўз олганлар дастлаб, Нўъмонжон Мирзаевнинг инсонийлик фазилатларига тўхталиб ўтишди. Унитилмас хотиралар ёдга олинди. Бундан ташқари, бир-бирини такрорламас, индивидуал характерга эга шеърларида тасвирнинг ишончли талқини ижодкорнинг юксак бадиий маҳоратини намоён қилиши таъкидланди.

Нўъмонжон Мирзаев 1937 йил Шароф Рашидов туманида туғилган. 1959 йил илк фаолиятини ҳозирги “Зарафшон” газетасида бошлаган. Нўъмон Мирзо тахаллуси билан ижод қилган. Умрининг охирги йилларигача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, кейинчалик эса Журналистлар уюшсида маъсул котиб вазифасида ишлаган. 8 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказган.

Ўзбекистон Ёзувчилар ҳамда Журналистлар уюшмалари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир давомида ўқувчилар, ёш ижодкорлар шоир қаламига мансуб шеърлардан намуналар ўқишди.