27-июнь-Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Шу муносабат билан Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши котибиятида тадбир уюштирилди.
Холислик. Креатив ёндошув. Бугунги кун журналистидан талаб этилаётган мана шу ижодий хислатлар ахолининг ахборот эҳтиёжини қондиришда асосий мухим жихатлар бўлиб хизмат қилади. Хозирда Жиззах вилоятида фаолият кўрсатаётган 30 дан зиёд оммавий ахборот воситаларида 300 дан зиёд ижодий ва муҳандис-техник ходимлар меҳнат қилади. Барча сохаларда кечаётган изчил ислоҳотлар тўлқини оммавий ахборот воситалари фаолиятини ҳам четлаб ўтгани йўк. Технологик кайта таъминотга эга бўлган, интеллектуал салоҳиятли кадрлар фаолият олиб бораётган бу соҳа ҳам ривожланиб бормоқда.
27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши котибиятида ўтказилган тадбирда мамлакатимиз солномасига муҳрланаётган ҳар бир тарихий янгилик ва ўзгаришларни юртдошларимизга холисона ва тезкорлик билан етказиш борасида ОАВнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталишди.
Бу борада жорий йил бошида янгидан ташкил этилган Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибиятининг фаолият самарадорлигини таъминлаш борасида маҳаллий ОАВ да меҳнат қилаётган салоҳиятли ижодкорларнинг самарали меҳнати эътироф этилди.