Қизиқарли:
Янгиликлар / Ёш журналистлар ижоди

Оромгоҳларда маданий-маърифий тадбирлар бошланди

Поделиться:

 

Маълумки, Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами олдидан жойларда маданий-маърифий кечалар, спорт мусобақалари, кўнгилочар тадбирлар ва ижодий учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

 

 

Жиззах вилоятининг сўлим масканларидан бири - Зомин туманида жойлашган «Zomin sunrise» оромгоҳида 2021 йил - «Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш» йили ҳамда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларни спорт, қолаверса, санъатга қизиқтириш борасида тадбир ташкил этилди.

 

 

Тадбирда вилоятнинг кўзга кўринган санъаткорлари, фальклор жамоалари иштирок этишди. Бундан ташқари Жиззах вилоят мусиқали драма театри актёрлари билан биргаликда ижодий учрашув хам ташкил этилди. Учрашувда болажонлар билан театр иш фаолияти ва ундаги бўладиган қизиқарли жараёнлар хақида савол-жавоблар бўлиб ўтди.

 

 

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Абдусоли Норматов болажонларга касб маҳорати ва актёрликнинг машаққатлари тўғрисида кўникмаларини бериб ўтди. Бундан ташқари болажонлар хам ўзларининг ижодкорлик маҳоратларини кўрсатиб, ёд олган шеър ва қўшиқларидан ижро қилиб беришди. Тадбир қизиқарли савол жавоблар ва ўйинларга бой тарзда ўтди. Болажонлар ўзларининг тезкорлиги ва чаққонлиги билан хаммани хайратда қолдирди дейиш мумкин. Тадбирда, шунингдек, театр хонандаларнинг шўх куй-қўшиқлари барчани рақсга чорлади.

 

 

Миржалол Шайзаков,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Жиззах вилояти бўлими қошидаги

“Ёш журналистлар мактаби” тингловчиси,
театр актёри