Қизиқарли:
Янгиликлар

Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий қилиниши юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди

Поделиться:

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида матбуот анжумани ташкил этилди. Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари иштирок этган тадбирда сув тежовчи технологияларни жорий қилиниши бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди. Матбуот анжумани Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ҳамкорлигида уюштирилди.

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокидаги матбуот анжуманида дастлаб, 2021 йилда амалга оширилган муҳим вазифалар ижроси ҳақида батафсил маълумот берилди. Жумладан, ўтган йили Жиззах вилоятига 2 млрд. 300 млн. куб сув етказиб берилган. Ушбу етказиб берилган сув билан йил давомида қарийб 38 минг гектар шўр ювиш ишлари бажарилди. 232 минг гектардан ортиқ ерларда пахта ва 280 минг гектарда ғалла суғорилган бўлса, 70 минг гектарга яхоб суви берилган.

Маълумки, йилдан-йилга ёғингарчиликнинг камайиб бориши, ёз ойларининг меъёрдан ортиқ исиб бораётганлиги сув танқислигига асосий сабаб бўлмоқда. Бу эса сувни тежаш зарурлигини тақозо этяпти. Шу мақсадда бошқарма томонидан сув тежовчи технологияларни жорий қилинишига алоҳида эътибор қаратилган.

Матбуот анжуманида сув хўжалиги тизимидаги ислоҳотлар, обьектлар фаолиятини модернизация қилиш, илғор технологияларни жорий қилиш борасидаги ишлар ҳам муҳокама этилди. Масалан, 2021 йил сув олиш нуқтасига 124 дона ақлли сув қурилмалари, 180 дона мелиоратив кузатув қудуқларига дайвер қурилмаси, 18 дона насос станцияларига онлайн назорат қилиш қурилмалари ўрнатилди.

Матбуот анжумани сўнгида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.         

 

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий

уюшмаси вилоят бўлими                                                  Дилшод ЭРГАШЕВ