Қизиқарли:
Янгиликлар

Божхона соҳасидаги янгиликлар юзасидан пресс-тур

Поделиться:

Жиззах вилояти божхона бошқармасида соҳада 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўлида божхона органлари томонидан  олиб борилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, вилоят Ахборот ва омммавий коммуникациялар бўлими ҳамкорлигидаги уюштирилган пресс-турда марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.

Пресс-тур иштирокчиларига дастлаб “Жиззах” ташқи иқтисодий фаолияти божхона постида бўлишди. Бу ерда ходимлар томонидан мазкур постнинг вазифалари, унда амалга ошириладиган экспорт-импорт жараёнлари, божхона кўриги ва хизмат итлари томонидан аниқланиши мумкин бўлган божхона қонунбузилиш ҳолатлари борасида йиғилганларга батафсил тушунчалар бериб ўтилди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, мазкур пост орқали жорий йилнинг ўтган даври мобайнида қарийб 200 млн. АҚШ долларига яқин товарлар экспорт қилинган. Экспортнинг асосий қисми калава ип, тўқимачилик, мева-сабзавот, озиқ-овқат маҳсулотлари, шиша ва ундан ясалган буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлардир. Ушбу жараёнларда божхона пости ходимлари томонидан тадбиркорларга сифатли ва замонавий божхона хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Бундан эса тадбиркорлар жуда мамнун бўлишмоқда.

Пресс-тур давомида журналист ва блогерлар вилоятдаги экспортёр корхоналардан бири “Бону ширинликлари” МЧЖ фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди. Корхона жорий йилнинг шу даврига қадар қиймати 755 минг АҚШ долларига тенг товарларни Озарбайжон, Тожикистон Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Афғонистон, Туркия ва Ироқ каби давлатларига экспорт қилган.

Шундан сўнг, журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, келгусидаги режалар ва эришилган натижалар борасида иштирокчиларга маълумотлар бериб ўтилди.

 


Ўзбекистон Журналистлари ижодий

уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси                                            Дилшод ЭРГАШЕВ