Қизиқарли:
Янгиликлар

Навоийни ёд этиб

Поделиться:

Буюк бобокалонимиз, сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Жиззах шаҳридаги барча умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар мактаблари ва олий таълим муассасаларида “Сўз мулкининг султони”, “Навоийни мадҳ этиб”, “Навоий – туркий тил асосчиси” шиорлари остида бир қанча маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.


Хусусан Жиззах шаҳар ХТБ га қарашли 1 – умумтаълим мактабида Жиззах шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Маданият бўлими, шаҳар Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Сўз мулкининг султони” шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбирда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шоира Фозилова, Жиззах шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий масалалар, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Суюн Силлиев, Жиззах шаҳар Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Солижон Файзуллаев иштирок этди.


Тадбирни очиб берган Суюн Силлиев барча иштирокчиларни мутафаккир бобомиз таваллудининг 580 йиллиги билан табриклади. Мактаб иқтидорли ёшларидан иборат ижодий жамоа томонидан ёд олинган ғазаллар ўқиб эшиттирилди. Алишер ва Гули монологи саҳна кўриниши орқали намойиш қилинди. Мактаб ўқитувчиларидан ташкил топган хор жамоаси ижро этган тарона йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди.


Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқувчи ва ўқитувчиларга шаҳар маънавият ва маърифат маркази томонидан ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар топширилди. 

 

Мадинабону Шокирова

“Ёш журналистлар” мактаби тингловчиси