Жорий йилнинг 28 январь куни Жиззах Давлат педагогика институтида ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда «Темурийлар издоши» мактаби ўқувчилари Ўзбекистон «Ёшлар иттифоқи» вилоят кенгаши вакиллари, Республика Бокс федерацияси вакиллари ва бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлиб юртимиз байроғини юксакларга кўтариб келаётган спортчилар ҳам иштирок этишди.
Тадбирни Жиззах шаҳар ҳокими очиб берди. Шундан сўнг шаҳар мутасадилари ва Жиззах Давлат педагогика институти ректори сўзга чиқиб, бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар хақида сўзлаб ўтди.
Тадбир аввалида «Темурийлар издоши» мактаби ва Ўзбекистон Бокс федерацияси вакиллари томонидан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисми бошланиб, унда мактаб ўқувчилари томонидан турли саҳна кўринишлари ва жанговар чиқишлар намойиш этилди.
Жиззах вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан ижро этилган буюк аждодларимиз -Жалоллиддин Мангуберди ва Соҳибқирон Амир Темур сиймолари акс эттирилган саҳна кўриниши барчанинг олқишига сазовор бўлди.
Миржалол Шайзаков
театр актёри